Карантиннинг узайтирилиши озиқ-овқат нархлари ошишига олиб келиши мумкин. Марказий банк импортни соддалаштириш таклифи билан чиқди
Ўзбекистонда карантин чекловларининг янада узайтирилиши асосий истеъмол товарлари нархлари ошишига олиб келиши мумкин, дейилади Марказий банк ҳисоботида.
Таъкидланишича, пандемия таъсири ва уни жиловлаб туриш бўйича қабул қилинаётган чоралар натижасида иқтисодий вазиятнинг тез ўзгариши иқтисодий муҳитдаги ноаниқликнинг юқори даражасига ҳамда иқтисодий жараёнлар ривожининг олдиндан тахмин қилиб бўлмайдиган ҳолатларига олиб келиши мумкин.
«Меҳнат ресурслари ҳаракатига чекловларнинг сақлаб қолиниши, логистиканинг ёмонлашиши, транспорт хизматлари таклифларининг қисқариши, карантин талаблари яна узайтирилган шароитда товарларни ташиш муддати ҳамда қиймати ошиши асосий истеъмол товарлари нархининг кўтарилишига олиб келиши мумкин», - дейилади маълумотда.
Бундан ташқари, молиявий рағбатлантириш, йилнинг биринчи ярмида кредитлаш ва пул массасининг жадал ўсиши йил иккинчи ярмида маълум инфляцион муҳитни яратиши мумкин. Бу, ўз навбатида, кредитлашнинг ўсиш суръатлари ҳамда илгари берилган кредитларни қайтариш бўйича маълум чоралар кўришни талаб қилади.
Пандемия билан боғлиқ вазиятнинг давом этиши аҳолининг асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонларга бўлган талабининг ортиб боришига туртки беради, бу чекланган таъминот шароитида улар нархига босим яратади. Шуни инобатга олган ҳолда, нархлар кўтарилишининг олдини олиш учун импортни эркинлаштириш ҳамда соддалаштириш орқали қиш-баҳор мавсуми учун ушбу турдаги товарлар захирасини қайта кўриб чиқиш ва ошириш зарур.
Мавзуга оид
13:07 / 18.11.2024
Пискент полигонидаги навбат электрон шаклга ўтказилди
14:00 / 15.11.2024
2025 йилдан Ўзбекистонга айрим қуёш панеллари импорти чекланади
11:56 / 11.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти Марказий банклари кенгаши ташкил этилади
18:34 / 08.11.2024