Фан-техника | 03:08 / 02.08.2020
3354
2 дақиқада ўқилади

Amazon сунъий йўлдош интернет тармоғини яратиш учун 10 млрд доллардан ортиқ сармоя киритади

Фото: iStock

Тармоқ дунёнинг узоқ нуқталарини юқори тезликдаги кенг полосали алоқа билан таъминлайдиган 3,2 мингта сунъий йўлдошни ўз ичига олади.

Amazon компанияси Kupier бренди остида сунъий йўлдош интернет тармоғини яратиш учун 10 млрд доллардан ортиқ сармоя киритади. Бу ҳақда The Telegraph хабар бермоқда.

Тармоқ дунёнинг узоқ нуқталарини юқори тезликдаги кенг полосали алоқа билан таъминлайдиган 3,2 мингта сунъий йўлдошни ўз ичига олади.

Қайд этилишича, Kupier сунъий йўлдошларининг биринчи ярми 2026 йил ўрталарида, қолган ярми эса 2029 йил ўрталарида учирилади. Компания ҳозирда ушбу лойиҳани амалга ошириш учун 110 кишини ишга олмоқда.

The Telegraph нашрининг ёзишича, сунъий йўлдош интернети соҳасида Amazon компаниясига OneWeb компанияси рақобатчи бўлиши мумкин. Аммо у коронавирус пандемияси сабабли Softbank компаниясининг 2 млрд доллар маблағини жалб эта олмагани учун март ойида банкрот бўлганини эълон қилганди. 

Аввалроқ 2019-2020 молиявий йилнинг 3-чораги бўйича Amazon компаниясининг тушуми 40 фоизга ошиб, 88,91 млрд долларга етгани хабар қилинганди

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид