Ўзбекистон | 23:44 / 02.08.2020
53422
4 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда бир кунда 800га яқин янги ҳолат қайд этилди

Ўзбекистонда 2 август куни 770та янги ҳолат қайд этилиб, жами ҳолатлар сони 25553тага етди. Бугун шунингдек, 1208 бемор тузалди, 6 бемор вафот этди.

Кунлик ўсиш ва соғайиш ҳолатлари бўйича янги энг юқори кўрсаткичлар қайд этилиши давом этмоқда.

«Шу йилнинг 2 август куни мамлакатимизда 770 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 99 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 671 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади вазирлик хабарида.

Янги ҳолатлар (+770)
Янги касалланиш ҳолатлари республиканинг 11 ҳудудида қайд этилган.

  • Карантин: Ўртасарой карантин марказига жойлаштирилган фуқаролар орасида 99 ҳолат;

Тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида:

  • Тошкент шаҳрида 325 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 142 ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида 103 ҳолат;
  • Бухоро вилоятида 27 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 19 ҳолат;
  • Сирдарё вилоятида 18 ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида 14 ҳолат;
  • Навоий вилоятида 9 ҳолат;
  • Наманган вилоятида 5 ҳолат;
  • Фарғона вилоятида 5 ҳолат;
  • Қорақалпоғистонда 4 ҳолат.

Тузалганлар (+1208)
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бугун Ўзбекистонда рекорд сондаги бемор коронавирусдан соғайиб, шу вақтгача тузалганлар сони 16 минг 507 нафарга етгани ҳақида хабар берди.

  • Тошкент шаҳрида 678 нафар;
  • Тошкент вилоятида 185 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 103 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида 102 нафар;
  • Бухоро вилоятида 50 нафар;
  • Андижон вилоятида 35 нафар;
  • Сурхондарё вилоятида 20 нафар;
  • Наманган вилоятида 13 нафар;
  • Сирдарё вилоятида 11 нафар;
  • Фарғона вилоятида 9 нафар;
  • Хоразм вилоятида 2 нафар.

Ўлим ҳолатлари (+6)
Бугун ССВ Тошкентда 5, Андижонда 1, жами 6та ўлим ҳолатини қайд этди. Ўзбекистонда коронавирус қурбонлари сони 153тага етди.

  • Биринчи ўлим. 20 июль куни Covid-19 инфекцияси тасдиқланган ва нафас етишмовчилиги белгилари кучайиб Зангиота ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига ётқизилган, Тошкент шаҳри Миробод туманида яшаган 46 ёшли бемор С.Л.да (эркак) вафот этди. 
  • Иккинчи ўлим. 20 июль куни Covid-19 тасдиқланган ва Зангиота ихтисослаштирилган кўп тармоқли юқумли касалликлар шифохонасига кун давомида тана ҳарорати кўтарилиб, нафас етишмовчилиги кучайганлиги сабабли ётқизилган, Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 58 ёшли (эркак) бемор Ш.Д. вафот этди.
  • Учинчи ўлим. Covid-19 тасдиқлангач, нафас етишмовчилиги белгилари кучайган ҳолатда Андижон вилоят юқумли касалликлар шифохонасининг реанимация бўлимига ётқизилган, Андижон туманида яшаган 63 ёшли Б.П. (эркак) вафот этди. 
  • Тўртинчи ўлим. Тана ҳарорати кўтарилиб, нафас етишмовчилиги кучайганлиги сабабли Тошкент тиббиёт академиясининг клиникасига ётқизилган, Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшаган 56 ёшли Д.Ш. (аёл) вафот этди.
  • Бешинчи ўлим. 27 июль куни оғир ҳолатда Тошкент тиббиёт академиясининг клиникасига ётқизилган, Тошкент шаҳар Учтепа туманида яшаган 43 ёшли Р.А. (эркак) вафот этди.
  • Олтинчи ўлим. Тошкентда 21 июль куни Covid-19 тасдиқланган ва шифохонага ётқизилган 57 ёшли Р.К. (аёл) вафот этди.

Айни вақтда 8 893 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. 

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 72 700 нафар, стационар карантинда эса 20 536 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Мавзуга оид