Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олтиариқдаги чойхонада гиёҳвандлик воситасини 26 миллион сўмга сотган шахс ушланди
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Жорий йилнинг 29 июль куни Фарғона вилояти Олтиариқ туманида тезкор тадбир ўтказилган. Бу ҳақда Postda нашри хабар бермоқда.
Тадбир давомида фуқаро Ж.М. Янгиараб маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган чойхонада “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 26 миллион сўмга сотган вақтида ушланди. Гиёҳвандлик моддаси ашёвий далил тариқасида олинди.
Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилиб, фуқаро Ж.М.га нисбатан суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.
“Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик ўсимликларини экиш, истеъмол қилиш, сақлаш, сотиш билан боғлиқ жиноятлар учун қонунларимизда оғир жазолар назарда тутилган. Хусусан, ушбу ҳолат, яъни Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
08:24 / 18.04.2025
Гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчи канал рекламасини тарқатган шахс ушланди
10:38 / 11.04.2025
ДХХ гиёҳвандлик воситалари савдосига қарши тезкор тадбирлар ўтказди
11:50 / 25.03.2025
Ҳудудларда салкам 100 кг гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинди
14:36 / 16.03.2025