Ўзбекистон | 19:03 / 03.08.2020
32406
1 дақиқада ўқилади

Қаршида карантин чeкловлари босқичма-босқич юмшатилмоқда

Қашқадарё вилояти маркази Қарши шаҳрида карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатилади.

Қарши шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати томонидан Kun.uz’га тақдим этилган маълумотларга кўра, 3 августдан бошлаб шаҳарда автотранспорт воситалари махсус рухсатномасиз ҳаракатланишга, шунингдек, шаҳарга кириш-чиқишга фақатгина куннинг муайян вақтида – соат 07:00дан 10:00гача ва соат 18:00дан 21:00гача, тегишли ҳудуд доирасида ҳаракатланишга рухсат берилади.

Бунда автомобиллар ҳаракатига фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун рухсат этилади.

Бундан ташқари, Қарши шаҳар ҳокимлиги қошида ташкил этилган махсус комиссия қарорига асосан шаҳарда карантин чекловлари босқичма-босқич юмшатиб борилади.

Жумладан, 4 августдан бошлаб сартарошхона ва гўзаллик салонларига (махсус талаблар асосида) фаолиятини давом эттиришга рухсат берилади.

Шунингдек, эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда кейинроқ буюм бозорлари, умумий овқатланиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятига ҳам босқичма-босқич рухсат этилади.

Мавзуга оид