Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳри поликлиника, клиникалари ва СЭС телефон рақамлари жойлаштирилган сайт иш бошлади
Коронавирусга қарши кураш штаб аъзоси Барно Абдусаматова янги ташкил этилган zvoni.uz сайти ҳақида ахборот берди.
«Ҳозирги вақтда поликлиникалар, клиникалар ва СЭС (санитария-эпидемиология хизматлар) телефон рақамлари базаси киритилган zvoni.uz сайти яратилди. Унда Тошкент шаҳридаги поликлиника, клиника ва СЭСларнинг ишлаб турган рақамларини топишингиз мумкин», деган у.
Шунингдек, поликлиникаларда амбулатор шароитда (уйда) даволанаётган беморларга хизмат кўрсатиш учун мобил гуруҳлар ташкил этилган бўлиб, улар пульсоксиметр, тонометр, фонендоскоп, термометр ва қуйидаги дори воситалари билан тўлиқ таъминланган:
- Магний сульфат 25 фоиз-5,0
- Гепарин 5000ЕД
- Нитроглицерин (нитросорбит)
- Коринфар
- Преднизалон (дексаметазон)
- Дротаверин (но-шпа)
- Папаверин гидрохлориди 2 фоиз-2,0
- Дибазол 1 фоиз-2,0
- Корвалол (валокардин)
- Валидол
- Шприц (2,0; 5,0; 10,0мл)
- Вата
- Спирт
- COVID-19 учун махсус дорилар жамланмаси.
Мавзуга оид
10:18 / 22.05.2025
Оилавий поликлиникаларда тиббиёт ходимлари фақат тўлиқ ставкада фаолият юритади
10:56 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
11:40 / 22.02.2025
Оилавий поликлиникаларда тиббий хизматлар пулли бўладими?
13:12 / 14.03.2024