Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Amazon раҳбари компаниянинг 3,1 млрд долларлик акцияларини сотди
Жефф Безоснинг бойлиги бу йил 74,9 млрд долларга кўпайди ва 189,8 млрд долларга етди.
Amazon.com Inc. раҳбари Жефф Безос компаниянинг 3,1 млрд долларлик 1 млн дона акциясини сотди. Бу ҳақда қимматли қоғозлар ва биржалар бўйича комиссия (SEC) маълумотида айтилмоқда.
Безос аввалроқ Amazon компаниясининг 4,1 млрд долларлик акцияларини сотганди.
Жорий йилда коронавирус пандемияси шароитида компания хизматларига талаб ошиши натижасида Amazon акциялари нархи 73 фоизга қимматлашди.
Bloomberg Billionaires индексига кўра, Безоснинг бойлиги бу йил 74,9 млрд долларга кўпайди ва 189,8 млрд долларга етди.
Ҳозирда Amazon раҳбари компаниянинг 54 млн донадан ортиқ акцияларига эга.
Мавзуга оид
21:23 / 12.05.2025
Amazon 20 йил ичида компания логотипини биринчи марта ўзгартирди
20:44 / 07.05.2025
8 ёшли бола онасининг телефонидан 70 минг дона конфет буюртма қилди
13:24 / 30.04.2025
Оқ уй Amazon'нинг бож миқдорларини ошкор этиш режаларини танқид қилди
07:50 / 29.04.2025