Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нью-Йоркка кириш жойларида коронавирусга текшириш пунктлари ташкил этилади
Коронавирус аниқланган шахслар 14 кунлик карантинга жойлаштирилади, бу талабни бузганларга эса 10 минг долларгача жарима солинади.
Нью-Йорк шаҳрига кириш жойларида коронавирус юқтирган шахсларни аниқлаш учун текширув пунктлари ташкил этилади. Бу ҳақда шаҳар мэри Билл де Блазио маълум қилди.
Коронавирус аниқланган шахслар 14 кунлик карантинга жойлаштирилади, бу талабни бузганларга эса 10 минг долларгача жарима солинади.
"Биз одамларни жазоламоқчи эмасмиз. Фақат, шаҳарга кираётганлар қоидага амал қилишларини истаймиз", деди у.
Текширув пунктлари кўприк ва тоннелларда, темир йўл станциялари ва аэропортларда ташкил этилади.
Вазиятни шунингдек, тест ўтказиш ва коронавирус тарқалишини кузатиш бўйича гуруҳ ҳам назорат қилади. Гуруҳ раҳбари Тед Лонгнинг сўзларига кўра, шаҳардаги ҳар бешинчи ҳолат бошқа штатлардан келганларда қайд этилмоқда.
Жонс Ҳопкинс университетининг маълумот беришича, АҚШда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони 4,77 миллиондан ошган, 157 мингга яқин киши вафот этган.
Мавзуга оид
21:10 / 02.04.2025
АҚШ суди Нью-Йорк мэрига очилган жиноий ишни ёпди
23:03 / 11.03.2025
Ню-Йоркдаги ўрмон ёнғинлари нима сабабдан келиб чиққани маълум бўлди
21:23 / 09.03.2025
Ню-Йоркда ёнғинлар сабаб фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди
00:47 / 21.09.2023