Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Захира ерларига оид маълумотларни онлайн кўриш имкониятини берувчи геопортал яратилмоқда – Давергеодезкадастр
Давергеодезкадастр қўмитаси матбуот котиби Неъмат Атамуратов АОКАдаги штабда ўтказилган брифингда тугалланмаган бино учун кадастр ҳужжатлари қилиб бериш тартиби ҳақидаги саволга жавоб берди.
«Қурилиши тугалланмаган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқлар тегишли лойиҳа ташкилоти томонидан уларнинг қурилиши бошлангани тасдиқланган тақдирда давлат рўйхатидан ўтказилиши мумкин. Асос – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сон қарори. Бунинг учун сиз давлат хизматлари маркази ёки ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза беришингиз мумкин», деди қўмита матбуот котиби.
Шунингдек, кимлар якка тартибда уй-жой қуриш учун аукцион савдоларисиз ер олиши мумкинлиги ҳақида ҳам маълумот берилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2019 йил 28 январдаги 63-сонли қарорига мувофиқ якка тартибда уй-жой ажратиб бериш аукцион савдолари ва аукцион савдоларисиз қуйидаги ҳолатларда бериш белгиланган:
- ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оилаларига;
- давлат ва хусусий уй-жой фондидаги ўзлари эгаллаб турган уй-жойни туман (шаҳар) ҳокимликларига ўтказаётган фуқароларга ва мулкдорларга аукционсиз яъни тўғридан тўғри 0,04 гектаргача бўлган ер участкалари туман ҳокими қарори асосида берилади.
Ер участкасини бериш бўйича имтиёзлар бир оилага бир марта (мулкдорнинг номига) берилади ва оиланинг бошқа аъзоларига татбиқ этилмайди.
Маълум қилинишича, Давергеодезкадастр қўмитаси томонидан захира ерлари тўғрисидаги маълумотларни онлайн кўриш имкониятини берувчи ер ахборот тизими геопортал яратилмоқда. Ҳозирги кунда давлат захирасида турган ер майдонлари ҳақида маълумот олиш учун туман(шаҳар) ҳокимликларига ариза билан мурожаат қилинади ва натижаси олинади.
Мавзуга оид
20:55 / 07.09.2020
«Давергеодезкадастр» агентликка айлантирилади. Кадастр органлари энди ҳокимларга бўйсунмайди
21:47 / 21.08.2020
Ўзбекистонда навигация хариталари, космик суратлар, дронлардан олинган маълумотларга қонуний тус берилмоқда
15:14 / 20.08.2020
Давергеодезкадастр қўмитаси Тупроққалъа туманида рўй берган коррупцион ҳолатга муносабат билдирди
13:44 / 29.07.2020