Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат «Таълим тўғрисида»ги қонунни маъқуллади
Бугун, 7 август куни Олий Мажлис Сенатининг видеоконференцалоқа тарзида бўлиб ўтаётган олтинчи ялпи мажлиси кун тартибидаги биринчи масала – «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама қилинди.
Сенатор Маҳмуд Парпиевнинг қайд этишича, ҳозиргача амал қилиб келган «Таълим тўғрисида»ги қонун 1997 йилда қабул қилинган бўлиб, у таълим сифатини таъминлаш бўйича замонавий талабларга жавоб бермайди.
«Янги қабул қилинаётган қонунда таълим муассасаси ходимлари, таълим олувчилар ва ота-оналарнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, таълим жараёни қатнашчиларининг ижтимоий ҳимояси масалаларига ойдинлик киритилмоқда.
Ҳужжат орқали бошланғич, касб-ҳунар таълими, касб-ҳунар мактабларида битирувчилар негизида бепул асосда кундузги таълим шаклида умумтаълим ва мутахассислик фанларининг икки йиллик интеграциялашган дастурлари асосида таълим амалга оширилиши белгиланган.
Шунингдек, қонун эндиликда таълимнинг нодавлат шаклини ривожлантиришга, жамиятимизда интелектуал мулк салоҳиятидан самарали фойдаланиш, илм-маърифатга доир иш жойлари кенгайишига имкон беради», дея сенаторнинг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Маълум қилинишича, қонунда таълим олишнинг янги шакллари ҳақида бандлар киритилмоқда. Хусусан, ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда таълим олиш, яъни сиртқи, кечки, масофавий, дуал, оилада ва мустақил таълим олиш, катта ёшдагиларни ўқитиш ва уларга таълим бериш, мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳасида кадрлар тайёрлаш, инкюлзив ва экстернал тартибда таълим олиш шакллари кўрсатилган.
Мазкур қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид
12:23 / 28.05.2025
Ҳайвонларни идентификация қилиш жараёнлари тартибга солинади
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
17:17 / 22.05.2025
3 ёшли жиянини 3 та тилда гапиртирган йигит: мия сирларини ўрганаётган Жамшидбек ҳикояси
15:28 / 19.05.2025