Ўзбекистон | 21:12 / 09.08.2020
34716
1 дақиқада ўқилади

Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкентдаги бешта туман ҳокимига ҳайфсан берди

Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев шаҳардаги бешта туман ҳокимини жазолади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимининг 8 августдаги 113-ф сонли фармойишида кўрсатилган.

Фармойишдан маълум бўлишича, Мирзо Улуғбек тумани ҳокими Шавкат Эргашев, Учтепа тумани ҳокими Фарҳод Абдуллаев, Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Маҳаметов, Юнусобод тумани ҳокими Раҳмонбек Усмонов ва Яшнобод тумани ҳокими Ҳожиакбар Тиллашайховга «ҳайфсан» интизомий жазо чораси қўлланган.

Қайд этилишича, санаб ўтилган туманларнинг раҳбарлари «пандемия даврида аҳоли томонидан кўплаб эътирозлар билдираётгани ҳамда белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўйгани» учун жазоланган.

Эслатиб ўтамиз, 8 август куни Сергели тумани ҳокими Бахтиёр Шамуратов мансабга совуққонлик билан қарагани, маҳаллалар билан ишламаганлиги ва муҳтожлар рўйхатини шакллантиришда тизимли иш ташкил қилмаганлиги сабабли ишдан бўшатилгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид