Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия коронавирусдан ўлимлар бўйича кунлик статистикани эълон қилишни тўхтатмоқчи
Британия ҳукумати коронавирусдан вафот этганлар сони бўйича кунлик статистикани эълон қилишдан воз кечиши мумкин. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар берди.

Фото: AP
Англияда 17 июлдан буён коронавирусдан вафот этганлар ҳақида кундалик статистик маълумотлар берилмай келмоқда. Ўшанда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу статистикага коронавирусга чалинганидан кейин вафот этган барча фуқароларни қўшиб келгани маълум бўлганди. Яъни ўлимигача бир неча ой олдин коронавирусга чалингани аниқланган, бироқ жиддий аломатлар кузатилмаган ёки вирус юқтириб олгач, йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлганлар ҳам қўшилган.
Шотландия ва Уэлсда эса ушбу статистикага ўлимигача узоғи 3 ҳафта олдин коронавирусга чалингани аниқланган марҳумларгина қўшилган.
Нашрнинг тахмин қилишича, Британияда коронавирусдан вафот этганлар бўйича кунлик ҳисоботлар бошқа эълон қилинмайди. Бунинг ўрнига ҳукумат бундай ҳисоботни ҳафтада бир марта беришни режалаштирмоқда. Марҳумларни статистикага киритишда уларда коронавирус аниқланганидан сўнг вафот этгунигача бўлган вақт ҳисобга олиниши кутилмоқда.
Мавзуга оид

18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди

09:22 / 23.05.2025
Британиялик 500 дан ортиқ ўқитувчи Ўзбекистондаги мактабларга жалб қилинади

10:39 / 20.05.2025
Британия, Франция ва Канада Исроилга «аниқ чоралар» билан таҳдид қилди

13:15 / 13.05.2025