Жаҳон | 21:56 / 10.08.2020
16152
1 дақиқада ўқилади
Исроилда 1,5 миллион долларлик ҳимоя ниқоби яратилди
Исроиллик заргарлар дунёдаги энг қиммат ҳимоя ниқобини яратишди. Ниқоб 18 каратлик оқ олтиндан тайёрланган ва минглаб бриллиантлар билан безалган.
Ушбу ниқоб энг юқори ҳимоя даражасига эга. Унинг нархи тахминан 1,5 млн доллар туради, деб Yvel заргарлик фирмаси эгаси Исаак Левига таяниб маълум қилган The Times of Israel нашри.
Ҳимоя ниқоби 3,6 минг дона оқ ва қора бриллиантлар билан қопланган. Унинг оғирлиги 240 граммни ташкил қилиб, бу оддий тиббий ниқоб оғирлигидан тахминан 100 марта ошиқроқ.
Ниқоб энг юқори сифатдаги N99 фильтри билан жиҳозланган.
Ниқобни АҚШда яшовчи хитойлик тадбиркор буюртирган. У қўйган асосий талаблар шундан иборат бўлганки, антиқа ниқоб 2020 йил охиригача тайёр бўлиши ва дунёдаги энг қиммат ниқоб бўлиши керак бўлган.