Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Масжидлар фаолиятини қайта йўлга қўйишга босқичма-босқич рухсат берилиши кутиляпти
Дин ишлари бўйича қўмита ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан соҳа вакиллари иштирокида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтяпти.
Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабарига кўра, йиғилишда қўмита раиси Абдуғафур Аҳмедов масжидлар фаолиятини қайта кўриб чиқиш ва ҳозирги ҳолати масаласига алоҳида эътибор қаратди.
Жумладан, у масжидларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, шунингдек, Республика махсус комиссиясининг қарори билан карантин талаблари юмшатилган тақдирда, ҳар бир ҳудуднинг эпидемиологик ҳолатини инобатга олиб, санитария талабларига тўлиқ амал қилган ҳолда масжидлар фаолиятини қайта йўлга қўйишга босқичма-босқич рухсат бериш масаласини кун тартибига қўйди.
Ўз навбатида, қўмита раиси ҳозирги пайтда республикадаги масжидларнинг мавжуд ҳолати тўлиқ ўрганиб чиқилганини ҳам маълум қилди.
Видеоселектор давом этмоқда, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
15:42 / 05.04.2025
“Деразани очишим билан таҳоратхона портлаб кетди”: Избоскандаги масжиддан репортаж
18:08 / 04.04.2025
«Профилактик тадбирларни тўғри тушунишингизни сўраймиз» – Мусулмонлар идораси масжидлардаги техник назорат ишлари ҳақида
23:19 / 31.03.2025
Андижонда масжидда газ портлади. Асосий маълумотлар
22:12 / 31.03.2025