Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиялик тиббиётчилар коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун Ўзбекистонга келади
Россиялик тиббиётчилар гуруҳи Ўзбекистонга коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун жўнайди. Бу ҳақда Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко коронавирусга қарши кураш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш президиуми йиғилишида маълум қилди.
“Биз халқаро фаолиятимизни ҳам давом эттирмоқдамиз. Шуни таъкидлаб ўтмоқчиманки, мутахассисларимиз Қозоғистондан ўз вазифаларини бажариб қайтдилар. Эндиликда Ўзбекистонга жўнатиладиган мутахассислар гуруҳи тайёрланмоқда”, деб айтган Мурашко йиғилишда.
Июль охирида Мурашко Россияда коронавирусга қарши ишлаб чиқилаётган вакцинанинг таркибига Ўзбекистон ҳам кирувчи Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти давлатларига етказилиши бўйича музокаралар олиб борилаётганини маълум қилган.
7 августда Россия соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Олег Гриднев Россия коронавирусга қарши вакцинани рўйхатга оладиган дунёдаги биринчи давлат бўлишини маълум қилган. Н.Гамалея маркази томонидан ишлаб чиқилган вакцина 12 августда рўйхатга олиниши режалаштирилган.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
22:24 / 12.05.2025