Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тихановская хавфсизлик мақсадида Минскдаги уйини тарк этди
Светлана Тихановскаянинг ишончли вакили Олег Моисеев ИИВ бошқармасига чақирилганидан сўнг алоқага чиқмаган.
Беларусь президентлигига номзод Светлана Тихановская хавфсизлик мақсадида Минскдаги хонадонини тарк этишга мажбур бўлди. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати хабар берди.
"Икки нафар асосий ёрдамчилари ушланганидан сўнг Светлана Тихановская хонадонини тарк этишга мажбур бўлди. У ҳозирда Минскда штаб аъзолари ва журналистлар орасида", – деди унинг матбуот котиби Анна Красулина.
Шанба куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Тихановскаянинг сайлов штаби бошлиғи Мария Морозни ҳуқуқбузарларни сақлаш марказига олиб кетганди.
"Мария Морозни маъмурий ҳуқуқбузарликда айблашмоқда. Унга жарима солинса керак. Аммо бу душанбадан аввал бўлмайди", - деди Красулина.
Красулина шунингдек, Тихановскаянинг ишончли вакили Олег Моисеев ҳам ИИВ бошқармасига чақирилганидан сўнг алоқага чиқмаётганлигини айтган.
Беларусда президентлик сайлови 9 август куни бўлиб ўтади.
Мавзуга оид
09:33 / 12.12.2024
ЕИ дипломатияси раҳбари Тихановская билан учрашди
13:20 / 27.11.2023
Тихановская Лукашенкога қарши санкцияларни кучайтиришга чақирди
11:58 / 08.11.2023
Тихановская Берлинда «Беларуснинг дўстлари» билан учрашди
11:40 / 04.05.2023