Ўзбекистон | 00:19 / 11.08.2020
57619
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Жами ҳолатлар 31 мингдан ошди, қурбонлар сони расман 200 нафарга етди

10 август куни Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш билан боғлиқ 695та янги ҳолат қайд этилиб, жами ҳолатлар сони 31 304тага етди. Бугун шунингдек, 950 бемор тузалди, яна 6 бемор вафот этди.

«Шу йилнинг 10 август куни мамлакатимизда 695 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 143 нафари карантин марказидаги фуқаролар орасида, 552 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», – дейилади вазирлик хабарида.

Янги зарарланиш ҳолатлари 7та ҳудудда қайд этилди:

  • Тошкент шаҳри – 407
  • Тошкент вилояти – 238
  • Самарқанд вилояти – 19
  • Андижон вилояти – 11
  • Сирдарё вилояти – 11
  • Жиззах вилояти – 7
  • Фарғона вилояти – 2

Тузалганлар (+950)

Бугун республиканинг 13 ҳудудида жами 950 нафар бемор тузалди ва шу вақтгача касалликдан фориғ бўлганлар сони 22 992 нафарга етди.

  • Тошкент шаҳри – 476
  • Тошкент вилояти – 235
  • Самарқанд вилояти – 104
  • Сурхондарё вилояти – 38
  • Сирдарё вилояти – 28
  • Навоий вилояти – 16
  • Андижон вилояти – 12
  • Жиззах вилояти – 11
  • Бухоро вилояти – 10
  • Наманган вилояти – 7
  • Хоразм вилояти – 7
  • Фарғона вилояти – 3
  • Қорақалпоғистон – 3

Ўлим ҳолатлари (+6)

Бугун ҳам ССВ 6та ўлим ҳолати ҳақида хабар берди ва Ўзбекистонда шу вақтгача расмий статистикада қайд этилган коронавирус қурбонлари сони 200 нафарга етди.

  • Тошкент вилояти Қибрай туманида яшаган 44 ёшли А.А. (эркак)
  • Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 68 ёшли У.М. (аёл)
  • Тошкент шаҳри Сергели туманида яшаган 63 ёшли Д.С. (эркак)
  • Тошкент вилояти Қибрай туманида яшаган 80 ёшли Х.А. (эркак)
  • Тошкент шаҳри Миробод туманида яшаган 50 ёшли Д.А. (аёл)
  • Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида яшаган 68 ёшли М.М. (аёл) 

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 8 112 нафар бемордан 1 361 нафари оғир, 387 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид