Жаҳон | 13:45 / 11.08.2020
19661
1 дақиқада ўқилади

Океандаги энг катта «чиқинди ороли»нинг ўлчами Франция билан тенглашди

Тинч океанидаги пластик чиқиндилардан шаклланган «орол» тобора катталашиб бормоқда.

Фото: AFP

Унинг ўлчамини Франция билан таққослаш мумкин, деб хабар берди Жак-Ив Кустонинг набираси, океанолог Филипп Кусто ва унинг турмуш ўртоғи Ашлан Брок.

«Океанларда 5та катта «чиқинди ороллари» шаклланган. Улар океан оқимларининг ўзига хос хусусиятидан пайдо бўлган... Унга дунёнинг барча бурчакларидан оқиб келган пластик тўпланмоқда. Энг катта «чиқинди ороли» Тинч океанида жойлашган. Унинг ўлчами АҚШнинг Техас штатидан ҳам катта, ҳудуди Францияники билан тенг», - деди Брок.

«Чиқинди ороллари» асосан дарёлардан океанга оқиб келадиган пластикдан шаклланади, деб қўшимча қилди Филипп Кусто. У EarthEcho International табиатни муҳофаза қилиш жамғармасининг асосчиси ҳисобланади ва ёшларни дарёларни пластик чиқиндилардан тозалаш ишларига жалб қилади.

Мавзуга оид