Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Арманистонда коронавирус сабабли киритилган фавқулодда ҳолат бир ойга узайтирилди
Арманистонда коронавирус пандемияси сабабли киритилган фавқулодда ҳолат режими навбатдаги марта яна 30 кунга узайтирилди. Бундай қарорни республика ҳукумати қабул қилган.

Photo: Getty Images
Арманистон адлия вазири Рустам Бадасяннинг таъкидлашича, баъзи юмшатишлар ҳам кўзда тутилган. Жумладан, мамлакатга Арманистон фуқаролигига эга бўлмаган шахслар киришига тақиқ бекор қилинади. Бироқ бундай шахслар 14 кунга яккаланиши керак бўлади. Агар улар бу давр ичида коронавирусга тест топширишса ва унинг натижаси манфий чиқса, улар учун яккалаш режими ўзгартирилади.
Бундан ташқари, намойишлар ўтказишга тақиқ бекор қилинади. Уларни эпидемияга қарши чоралар, жумладан ҳимоя ниқоблари таққан ва 1,5 метрлик ижтимоий масофага риоя қилган ҳолда ўтказиш мумкин бўлади.
Арманистонда фавқулодда ҳолат режими 16 мартдан киритилган ва 5 марта бир ойга узайтирилган. Эркин ҳаракатланиш ва баъзи фаолият турларига тақиқ 4 майдан бекор қилинган, 18 майдан эса жамоат транспорти, спортзаллар, болалар боғчалари ва умумий овқатланиш объектлари фаолияти тикланган.
Охирги маълумотларга кўра, Арманистонда коронавирусга чалинганлар сони 40 мингдан кўпроқни, ундан вафот этганлар сони 806 нафарни ташкил қилмоқда. Шу билан бирга, 33,5 минг киши соғайиб кетган.
Мавзуга оид

21:45 / 22.04.2025
Арманистон парламентида депутатлар жанжаллашиб кетди

07:43 / 21.04.2025
Ўзбекистон хоккей миллий жамоаси жаҳон чемпионати III дивизионига чиқди

17:31 / 16.04.2025
ЖССТ келажакдаги пандемиялардан ҳимояланиш режасини тақдим этади

17:09 / 26.03.2025