Ўзбекистон | 11:28 / 12.08.2020
17416
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда коронавирусдан зарарланиш ҳолатлари сони 32 мингдан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда яна 232 кишида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берди.

«2020 йил 12 август соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 32 215 нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатлари:

  • Тошкент шаҳрида 155 ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида 23 ҳолат;
  • Бухоро вилоятида 23 ҳолат;
  • Сирдарё вилоятида 15 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 6 ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида 6 ҳолат;
  • Қорақалпоғистонда 4 ҳолат.

Шу билан бирга, Чилонзор туманида яшаган 61 ёшли Ш.А. (аёл) ҳамда Яшнобод туманида яшаган 55 ёшли Б.А. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди. Эндиликда Ўзбекистонда расмий статистикага кўра коронавирус қурбонлари сони 208тага етди.

Шу вақтгача 24 090 бемор коронавирус инфекциясидан тузалган.

Ҳозирда мамлакатимизда 7 917 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 1308 нафари оғир, 428 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид