Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Турдимов Самарқанднинг коронавирусга қарши курашдаги ютуқларини санади
Самарқандда вилоят эпидемияга қарши курашиш фавқулодда комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Самарқанд вилоятида 12 августдан бошлаб карантин чекловлари енгиллаштирилиши маълум қилинди. Шунингдек, вилоятда коронавирус пандемиясини енгиб чиқишда амалга оширилган ишлар ҳақида сўз борди. Вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов бажарилган ишлар ҳақида маълумотлар берди.
«Албатта, бугунги кунда амалга оширилган ишлар натижасида яхши кўрсаткичлар қайд этилаётганини ҳам айтиш керак. 10 август куни вилоятимизда бир кунда 111 нафар бемор тузалиб, уйига жавоб берилди. Улардан 21 нафари коронавирус билан, 90 нафари пневмония билан оғриган беморлар эди.
Ҳафта давомида уйда даволанаётганлар учун қўшимча равишда 4 минг қути махсус дори-дармон тўплами тайёрлаб қўйилди. Олдин тайёрлаб қўйилган 4 минг қути махсус дори-дармон тўплами билан улар сони 8 мингтага етди.
Яқинда ташкил этилган минг ўринли шифохонада ва Самарқанд тиббиёт институтида ПЗР лабораториялари ташкил этилди. Олимпия заҳиралари тайёрлаш марказида ташкил этилган махсус шифохонада барча тайёргарлик ишлари якунланиб, керакли барча зарур жиҳозлар ва дори-дармонлар таъминланди ҳамда тақсимлаш маркази 10 августдан беморларни қабул қила бошлади.
Вилоят юқумли касалликлар шифохонаси кардиология диспансери ва Самарқанд тиббиёт институти қошидаги 2-клиникада беморлар қабул қилиш тўхтатилади. Бу икки тиббий муассаса ўз йўналиши бўйича бемор қабул қилади. Улар коронавирусга чалинган беморларни қабул қилмайди.
Юқумли касалликлар шифохонаси дезинфекция қилиб, тозалангач, фаолиятини қайта йўлга қўйилади. 1080 ўринли янги шифохонада барча шароитлар тайёрлаб қўйилган. Шифохонада 41 та замонавий овоз билан тасвирга оладиган камералар ҳам ўрнатилган. Улар орқали шифохонада даволанаётган беморлар ҳолати тўлиқ кузатувда бўлади. Ўша камералар орқали беморларнинг ҳолатини керакли мутасаддилар, хусусан, менинг ўзим ҳам кузатиб бормоқдаман», деган вилоят ҳокими.
Шунингдек, Турдимов бугун коронавирусни даволашда йўриқнома ишлаб чиқилганини ва у вилоят аҳолисига, корхона ва ташкилотларга тарқатилганини қайд этди.
«Ушбу масала юзасидан жойлардаги поликника ходимлари ва маҳалла фаолларидан илтимос қилмоқчиман, агар айрим хонадонларга ўша йўриқнома етмаган бўлса, уни етказишсин», дедим вилоят ҳокими.
Самарқанд вилоят ҳокими йиғилиш якунида фуқароларга мурожаат қилди: «Сизлардан илтимос қиламан, ўзингизча даволанишга уринманг. Ўзингизда коронавирус аломатларини сезаяпсизми, шифокорларга мурожат қилинг. Шу ўринда маҳалла раисларидан ҳам илтимос қилар эдим, маҳаллаларда тарғиботларни кучайтириш керак.
Халқ ёши улуғ ҳожи ота ва ҳожи оналарнинг гапини ерда қолдирмайди. Шу учун уларнинг ёрдамида халққа тарғибот ўтказиш керак. Ҳозир оила даврасидаги турли йиғинларнинг вақти эмас. Шу учун зарурат бўлмаганда уйдан чиқмасликни, меҳмонга бормасликни ва меҳмон чақирмасликни тарғиб қилиш керак», деди Эркинжон Турдимов.
Мавзуга оид
14:57 / 09.05.2025
Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйда газ портлади. 6 киши ҳалок бўлган
12:20 / 05.05.2025
10 метрлик жарлик ичидаги чангалзорга тушиб кетган икки киши қутқарилди
10:20 / 05.05.2025
Нурободда қарийб 17 минг гектар майдонда зарарли чигирткалар тарқалгани аниқланди
13:52 / 09.03.2025