Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ штатларидан бирида полициячиларга иш вақтида ниқоб тақиш тақиқланди
АҚШнинг Флорида штатида жойлашган Марион округи шерифи ўз қўл остидаги полициячиларга иш вақтида ниқоб тақмасликни буюрди. Бу ҳақда Foxnews телеканали хабар берди.
Шериф Билли Вудс айни вақтда АҚШда полициячиларга муносабат ёмонлашгани сабабли, полициячиларда ниқоб бўлмаслиги уларнинг аҳоли билан мулоқотини енгиллаштириши ҳақидаги қарорга келган.
“Менинг буйруғим хизмат ўтаётган, полиция офисида ишлаётган ҳар бир ходимга тааллуқлидир”, деб маълум қилган шериф.
Шериф турмалар, мактаблар, шифохоналар ёки коронавирусга чалинганликда гумон қилинган одамлар билан ишлайдиган ходимлар учунгина ниқоб тақишга рухсат берган. Вудснинг таъкидлашича, полиция бўлимига ташриф буюрувчилар ҳам ниқобсиз бўлишлари керак. Бу бўлимга келувчиларни идентификация қилиш учун талаб этилади.
Шериф бу қарорга келишдан олдин бошқа полициячилар билан биргаликда АҚШ президенти Дональд Трамп билан телефон орқали суҳбатлашганини маълум қилган. Трампнинг ўзи ҳам анча вақт давомида ниқоб тақишдан бош тортиб келган.
Флоридада ниқоб тақиш мажбурий ҳисобланмайди, бироқ штат АҚШда коронавирус тарқалишининг энг йирик ўчоқларидан бири бўлиб қолмоқда. Охирги икки кун ичида штатда коронавирусдан 450 дан кўпроқ одам вафот этган. Умумий ҳисобда пандемия бошидан бери Флоридада вирусдан 8,7 мингдан кўпроқ одам вафот этган, 550 мингдан кўпроқ одам унга чалинган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025