Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Башар Асаднинг парламентдаги нутқи вақтида мазаси қочди
Сурия президенти Башар Асад парламентнинг янги таркиби депутатлари олдидаги нутқи бошида қон босими тушиб кетиши – гипотония хуружи сабабли ўзини бироз бетоб ҳис қилди. Бу ҳақда SANA ахборот агентлиги хабар қилди.
“Президент Асад қон босими тўсатдан тушиб кетгани сабабли нутқини тўхтатишига тўғри келди”, деб маълум қилинган хабарда. У кичик танаффусдан кейин нутқини давом эттирган, бироқ 15 дақиқадан кейин дори қабул қилиш учун залдан бир дақиқага чиқиб туришини сўраган.
Суриянинг янги чақириқдаги бир палатали парламентининг сессияси 10 августда очилди. Сурия парламенти – Халқ кенгашига сайловлар 19 июлда бўлиб ўтганди. Ўшанда парламентдаги 256 ўринга 1656 номзод, жумладан 200 аёл даъвогарлик қилган.
Сайловларда “Миллий бирдамлик” блоки ғолиб бўлган ва парламентдаги кўпчилик ўринни эгаллаган. Блокка бош котиби Башар Асад ҳисобланувчи Араб социалистик тикланиш партияси (БААС) бошчилик қилади. Сайловлардаги иштирок 33 фоизни ташкил қилган ва унда 6 млндан кўпроқ суриялик иштирок этган.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
17:28 / 28.04.2025
Башар Асад отасининг жасади қолдиқлари ўғирлаб кетилди – ОАВ
20:54 / 23.04.2025
Россия Башар Асадни Сурияга топширишдан бош тортди
17:47 / 17.04.2025