Халқаро меҳнат ташкилоти маслаҳатчиси: «Ўзбекистон мажбурий меҳнатга қарши курашда ғалаба қозонмоқда»
Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ)нинг катта техник маслаҳатчиси Йонас Аструп Ўзбекистоннинг мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасидаги ютуқлари ҳақида фикр билдирди.
Ўзининг Twitter’даги саҳифасида Й. Аструп Ўзбекистонда мажбурий меҳнат йўқ бўлиб кетаётгани ҳақида хабар жойлаштирди.
«Ўзбекистон мажбурий меҳнатга қарши курашда ғалаба қозонмоқда! ХМТ, Жаҳон банки, Европа иттифоқи, Швейцария, АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистон ҳукуматининг мажбурий меҳнатга қарши ишонч телефони каби самарали ечимларини қўллаб-қувватлайди», - дейилди Й. Аструпнинг хабарида.
Шунингдек, твитда таъкидланишича, меҳнат ҳуқуқларининг бузилиши бўйича Давлат инспекциясининг dmi.mehnat.uz сайти, 1176 ишонч телефони ва @mehnathuquqbot Telegram-боти орқали хабар бериш мумкин.
Сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг мажбурий меҳнатга барҳам бериш борасидаги ютуқлари халқаро ташкилотлар ва хорижий шериклар томонидан кенг эътироф этилмоқда. Халқаро меҳнат ташкилоти экспертлар қўмитаси, АҚШ Давлат департаменти ва бошқаларнинг маърузаларида республиканинг ижобий ютуқлари қайд этилган.
Аввалроқ, АҚШ давлат котиби Майк Помпео Ўзбекистонда мажбурий меҳнатнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларга баҳо берганди.
У ушбу муаммога қарши курашда бутун минтақа учун намуна бўлган Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатларини алоҳида таъкидлаб ўтди.
«Марказий Осиёнинг баъзи мамлакатлари одамларни пахта саноати ва бошқа соҳаларда ишлашга мажбурлаш бўйича узоқ тарихга эга. Ўзбекистоннинг саъй-ҳаракатлари минтақа давлатлари учун ушбу муаммога қарши курашнинг янги стандартларини намойиш этмоқда», - деди Помпео.
Мавзуга оид
19:00 / 24.10.2024
Давлат меҳнат инспекциясига мажбурий меҳнатга оид 283 та мурожаат келиб тушди
18:02 / 10.10.2024
Шаҳрисабзда аҳолини пахта теришга мажбурлаган маҳалла раиси салкам 19 млн сўм жаримага тортилди
10:15 / 10.10.2024
“Масъулларнинг фаолиятига ҳуқуқий баҳо берилади” – Сенат пахта теримига мажбурлаш ҳолатларига муносабат билдирди
19:45 / 09.10.2024