Ўзбекистон | 23:59 / 16.08.2020
39658
3 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда бир кунда 628 ҳолат қайд этилди, 4 мингдан ортиқроқ киши даволанмоқда

Ўзбекистонда 16 август куни 628та янги ҳолат қайд этилиб, жами ҳолатлар сони 35 минг 329тага етди. Бугун шунингдек, 930 бемор тузалди, 6 бемор вафот этди.

«Шу йилнинг 16 август куни мамлакатимизда 628 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади ССВ хабарида.

Бугун республиканинг 10 ҳудудида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида 628та янги ҳолат қайд этилди. Эндиликда жами зарарланиш ҳолатлари сони 35 минг 329тага етган.

Қаторасига ўнинчи кун кунлик ўсиш ҳолати 700тадан кам бўлмоқда.

Янги ҳолатлар (+628)

  • Тошкент шаҳрида 382 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 169 ҳолат;
  • Самарқанд вилоятида 41 ҳолат;
  • Бухоро вилоятида 13 ҳолат;
  • Қорақалпоғистонда 6 ҳолат;
  • Наманган вилоятида 5 ҳолат;
  • Қорақалпоғистонда 4 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 3 ҳолат;
  • Фарғона вилоятида 3 ҳолат;
  • Хоразм вилоятида 2 ҳолат.

Тузалганлар (+930)
Бугун республиканинг 10 ҳудудида стационар ва уй шароитида даволанаётган беморлардан 930 нафари тузалди ва шу вақтгача касалликдан фориғ бўлганлар сони 30 минг 973 нафарга етди.

  • Тошкент шаҳрида 625 нафар; 
  • Тошкент вилоятида 216 нафар; 
  • Самарқанд вилоятида 31 нафар;
  • Бухоро вилоятида 15 нафар; 
  • Қорақалпоғистонда 12 нафар;
  • Сирдарё вилоятида 11 нафар;
  • Навоий вилоятида 8 нафар;
  • Андижон вилоятида 5 нафар; 
  • Қашқадарё вилоятида 4 нафар;
  • Фарғона вилоятида 3 нафар.

Ўлим ҳолатлари (+4)
Бугун Тошкент шаҳрида 4, Тошкент ва Бухоро вилоятларида биттадан, жами 6 ўлим ҳолати қайд этилди ва Ўзбекистонда расмий статистикада қайд этилган коронавирус қурбонлари сони 232 нафарга етди.

  • Шайхонтоҳур туманида яшаган 66 ёшли М.Х. (аёл) вафот этди;
  • Чилонзор туманида яшаган 71 ёшли З.М. (эркак) вафот этди;
  • Зангиота туманида яшаган 64 ёшли К.Н. (эркак) вафот этди;
  • Учтепа туманида яшаган 73 ёшли Н.Қ. (эркак) вафот этди;
  • Шофиркон туманида яшаган 51 ёшли Ғ.Ж. (эркак) вафот этди;
  • Чилонзор туманида яшаган 68 ёшли Ж.С. (эркак) вафот этди.

Ҳозирда мамлакатда 4124 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Шундан 813 нафари оғир, 234 нафари эса ўта оғир аҳволда.
 

Мавзуга оид