Жамият | 15:00 / 17.08.2020
31680
2 дақиқада ўқилади

TEXNOPARK янги ходимларни ишга таклиф қилади

TEXNOPARK 7000 дан ортиқ янги иш ўринларини яратмоқда ва янги ходимларни ишга таклиф этмоқда.

Яхши мутахассис яхши жойда ишлаши лозим, фикримизга қўшиласизми? Бундан ташқари, йирик компанияда меҳнат қилиш бир қатор афзалликларга эга. Бу ерда сиз ўзингизнинг тўлиқ потенциалингизни тўлиқ очиб беришингиз, қулай шароитларда ишлашингиз ва энг муҳими, ишингиз учун муносиб маош олишингиз мумкин. Агарда сиз янги иш жойи қидираётган бўлсангиз, демак омадингиз бор экан, чунки TEXNOPARK янги ишчиларни жалб килмокда.

TEXNOPARK Ўрта Осиёдаги саноат ва маиший техника, иситиш радиаторлари ва изоляцион маҳсулотларнинг йирик ишлаб чиқарувчиси ҳисобланади. TEXNOPARK'нинг мақсади нафақат ички бозорда талабни қондирадиган, балки чет элга экспорт қилинадиган инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда юқори талабга эга бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқаришдир. TEXNOPARK ҳамкорлари – дунёдаги йирик компаниялар хисобланади, уларнинг орасида Samsung, Viessman, Whirlpool, Petro Fiorentini, Shanghai Mitsubishi, Wilo, Leo ва бошқалар бор.

Компания қуйидаги соҳалар бўйича мутахассисларни ишга таклиф этади:

  • Муҳандис-технолог;
  • Муҳандис-конструктор;
  • Кимёгар-технолог;
  • Механик;
  • Электрика мутахассиси;
  • Сифат бўлими назоратчиси;
  • Ташқи иқтисодиёт фаолияти бойича мутахассис;
  • Молиячи;
  • Бухгалтер;
  • Аудитор;
  • Иқтисодчи;
  • Режалаштириш бўйича мутахассис;
  • Қайд юритувчи;
  • Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси муҳандиси;
  • SMM мутахассиси;
  • Таъминотчи;
  • IT мутахассиси;
  • Фрезаловчи;
  • Токарь;
  • ЧПУ оператори;
  • Ишлаб чиқариш ходимлари (монтажчи, оператор, юк ташувчи, ҳайдовчи ва бошқалар).

Шунингдек, турли йўналишдаги бошқа позициялар ҳам мавжуд.

Мутахассислар орасида иш олиб бориб, сиз муттасил ривожланиб, ўсасиз. Бу ерда сизнинг ишингиз муносиб баҳоланади ва иш шароитлари иложи борича қулай бўлади. Орзуингиздаги ишга кириш имкониятини қўлдан бой берманг!

Маълумот учун телефон: +99871 2102020

Сайт: texnopark.uz

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид