Спорт | 03:17 / 18.08.2020
4936
1 дақиқада ўқилади

Давид Сильва «Реал Сосьедад»га ўтди

Фото: Twitter/RealSociedadEN

«Манчестер Сити» билан шартномасини узайтирмай, жамоадан кетган Давид Сильва Ла Лигага қайтди. Жаҳон чемпиони фаолиятини Сан-Себастьяннинг «Реал Сосьедад» жамоасида давом эттиради. Бу ҳақда клуб расмий саҳифаларида эълон қилинди.

Маълум бўлишича, «Реал Сосьедад» Сильва билан 2022 йил 30 июнга қадар шартнома имзолаган. У янги жамоасида ҳам «Манчестер Сити»да бўлгани каби 21-рақамда ҳаракат қилади.

Сильва 2010 йил «Валенсия»дан «Манчестер Сити»га ўтганди. У 10 йил давомида шаҳарликлар билан 4 марта Англия чемпиони бўлди. Шунингдек, 2 марта Англия Кубоги, 3 марта Англия суперкубоги ва 5 марта Лига Кубогини қўлга киритган. Сильва Испания миллий жамоаси сафида икки марта Европа чемпионати ва бир марта жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган.

Ўткир Жалолхонов
Тайёрлаган Ўткир Жалолхонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид