Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда Mercedes автомобиллари сотилиши тақиқланиши мумкин
Германиянинг Daimler автокомпанияси Финляндиянинг Nokia телекоммуникация компаниясига патент бўйича баҳсни ютқазди. Энди Mercedes-Benz автомобиллари савдоси тақиқланиши мумкин.
18 август куни Мангейм шаҳри суди Nokia компанияси даъвосини қаноатлантирди. Суд Daimler компаниясининг Nokia компаниясига тегишли бўлган телекоммуникация технологияларидан патентсиз фойдаланганини аниқлади.
Энди Daimler компанияси Nokia технологиялари жорий қилинган ва сотилган автомобиллар миқдори ҳақида хабар бериши шарт. Daimler раҳбарияти суднинг қароридан норози ва апелляция бермоқчи.
Mercedes автомобилларининг Германияда сотилишини тақиқлаш учун Nokia алоҳида даъво аризасини бериши ва унинг 7 миллиард евро миқдоридаги таъминотини тақдим қилиши лозим.
Немис қонунларига кўра, патент эгалари тақиқ кучга кирган тақдирда жавобгарнинг зарар кўришига масъул бўлади. Агар даъво аризаси берилса, Mercedes автомобилларининг савдоси тақиқланади.
Бироқ Daimler апелляция бериши ҳам мумкин. Агар компания судда ютиб чиқса, таъминот қиймати ёки унинг бир қисми савдога қўйилган тақиқдан келиб чиқадиган зарарни қоплаш учун сарфланади.
Мавзуга оид
20:10 / 25.03.2025
Mercedes ўз хоҳиши билан ишдан бўшайдиган ходимларига 500 минг еврогача пул таклиф қилмоқда
11:16 / 17.01.2025
Nokia смартфонлари сотувдан олиб ташланди
12:58 / 13.11.2024
Мобил қурилмалар эраси: энг кўп сотилган телефонлар
07:35 / 29.07.2024