Ўзбекистон | 00:44 / 19.08.2020
22641
1 дақиқада ўқилади

1 сентябрдан ҳожатхонаси талаб даражасида бўлмаган АЁҚСлар фаолияти тақиқланади

Ўзбекистонда 1 сентябрдан бошлаб талаб даражасидаги санитария-гигиена шохобчаси бўлмаган ёқилғи ва газ қуйиш шохобчаларининг фаолият кўрсатишига йўл қўйилмайди.

18 август куни АОКАда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ўтказган матбуот анжуманида шу ҳақда эслатиб ўтилди, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

2019 йил сентябрдаги ҳукумат қарорига асосан, 2020 йил 1 мартдан бошлаб жамоат мақсадларига мўлжалланган ва кеча-кундуз ишлайдиган, санитария ва шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига жавоб берадиган санитария-гигиена шохобчалари билан жиҳозланмаган АГТКС, АГҚС ва АЁҚСларнинг фаолият кўрсатишига йўл қўйилмаслиги белгиланган эди.

«Афсуски, пандемия сабабли кўп нарсалар тўхтаб қолди, лекин мана яқинда, 10 июлда Вазирлар Маҳкамасининг 433-сонли қарори қабул қилиниб, унга асосан, 1 сентябрдан бошлаб санитар-гигиеник шохобчаларни талаб даражасига келтирмаган ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолиятини тўхтатади», – деди Инвестицияларни жалб қилиш ва туризм зоналарини ривожлантириш департаменти бошлиғи Жўрабек Аҳмедов.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид