Жаҳон | 14:21 / 19.08.2020
5299
1 дақиқада ўқилади

Германия тўрт кунлик иш ҳафтаси ёрдамида инқироздан чиқмоқчи

Германия меҳнат вазирининг сўзларига кўра, иш ҳафтасини қисман компенсация тўловлари тўлаш билан қисқартириш энг маъқул чора бўлади.

Фото: AP Photo / Matthias Schrader

Германия меҳнат вазири Хубертус Хайль иш ҳафтасини тўрт кун қилиб белгилаш инқирозни бартараф этишда ёрдам беришини айтди.

"Инқироздан биргаликда чиқиш учун яхши ва прагматик ғоялар керак", — деди у Funke медиагуруҳи нашрларига берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, иш ҳафтасини қисман компенсация тўловлари тўлаш билан қисқартириш энг маъқул чора бўлади.

Хайль бунга ижтимоий ҳамкорларнинг розилиги кераклигини қўшимча қилди.

IG Metall касаба уюшмаси раҳбари Йорг Хофман ҳам тўрт кунлик иш ҳафтаси автомобиль саноати каби соҳалардаги ўзгаришларга муносиб жавоб бўлади ва иш ўринларини сақлаб қолиш имконини беради деб ҳисобламоқда.

Мавзуга оид