Ўзбекистон | 23:49 / 20.08.2020
36280
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Ўзбекистонда кун давомида 600га яқин ҳолат аниқланди, 500га яқин бемор тузалди

Ўзбекистонда 20 август куни 594та янги ҳолат қайд этилиб, жами ҳолатлар сони 38 мингга яқинлашди. Бугун шунингдек, 498 бемор тузалди, 6 бемор вафот этди.

«Шу йилнинг 20 август куни мамлакатимизда 581 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган», дейилади хабарда.

Бугун республиканинг 9 ҳудудида тана ҳарорати кўтарилгани боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлгани сабабли намуна олинган фуқаролар орасида янги ҳолатлар аниқланди ва жами ҳолатлар сони 37 минг 693тага етди. Қаторасига олтинчи кун кунлик касалланиш ҳолатлари сони 600дан паст бўлмоқда.

Янги ҳолатлар (+581)

  • Тошкент шаҳрида 385 ҳолат;
  • Тошкент вилоятида 123 ҳолат;
  • Наманган вилоятида 30 ҳолат;
  • Сурхондарё вилоятида 19 ҳолат;
  • Хоразм вилоятида 13 ҳолат;
  • Андижон вилоятида 4 ҳолат;
  • Жиззах вилоятида 3 ҳолат;
  • Қашқадарё вилоятида 2 ҳолат;
  • Фарғона вилоятида 2 ҳолат.

Тузалганлар (+498)
Бугун республиканинг 7 ҳудудида коронавирус инфекциясидан даволанаётган беморларнинг 498 нафари соғайди ва шу вақтгача тузалганлар сони 33 минг 442 нафарга (88 фоиз) етди. 

  • Тошкент шаҳрида 308 нафар;
  • Тошкент вилоятида 151 нафар;
  • Самарқанд вилоятида 15 нафар;
  • Навоий вилоятида 9 нафар;
  • Қорақалпоғистонда 7 нафар;
  • Андижон вилоятида 5 нафар;
  • Наманган вилоятида 3 нафар.

Ўлим ҳолатлари (+6)
Буган Тошкент шаҳрида 4 нафар, Сурхондарё вилоятида 1, Тошкент вилоятида ҳам 1 нафар, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этгани қайд этилди. Ўзбекистонда расмий статистикага кўра ўлимлар сони 254тага етди.

  • Учтепа туманида яшаган 65 ёшли К.К. (эркак);
  • Мирзо Улуғбек туманида яшаган 54 ёшли И.М. (аёл);
  • Учтепа туманида яшаган 60 ёшли З.Г. (аёл);
  • Учтепа туманида яшаган 72 ёшли А.Т. (эркак);
  • Янгийўл туманида яшаган 68 ёшли М.Б. (аёл);
  • Термиз шаҳрида яшаган 68 ёшли Р.Б. (эркак) вафот этди. 

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3997 нафар бемор даволанмоқда, шундан 255 нафари оғир, 66 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мавзуга оид