Ўзбекистон | 23:31 / 20.08.2020
107976
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда кимлар грипп ва пневмонияга қарши бепул эмланиши маълум қилинди

Сентябрь ойидан Ўзбекистон аҳолисини грипп ва пневмонияга қарши эмлаш бошланиши мумкин. Соғлиқни сақлаш вазирлигидан маълум қилишларича, бу борада ҳукумат даражасида керакли чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Эпидемиолог Рустам Икромовнинг сўзларига кўра, грипп ва пневмонияга қарши эмлаш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастури – ҳозирча режа. Таклиф сифатида ҳукуматга тақдим этилган.

«Ҳужжатда вакциналарни четдан олиб келиш ва жойларда эмлаш пунктларини ташкил этиш ишлари кўзда тутилган. Агар дастур кучга кирса, бу ишларни сентябрдан бошлаш режалаштирилган», – деди мутахассис.

Маълум қилинишича, 2019 йилда 21 мингдан ортиқ кишига гриппга қарши вакциналар бепул, давлат бюджети ҳисобидан етказиб берилган, шунинг ҳисобига «Мурувват» ва «Саховат» уйларида яшовчилар, меҳрибонлик ва гўдаклар уйларининг тарбияланувчилари эмланган.

«Жорий 2020 йилда ҳам шу тоифадаги аҳолига вакциналар давлат томонидан етказиб берилиши кўзда тутилган. Бошқа аҳоли вакиллари ўз ҳисобидан, ташкилот ходимлари ўша идора маблағларидан хусусий эмлаш марказлари орқали вакцина олишлари мумкин», – деди эпидемиолог Рустам Икромов.

Мавзуга оид