Ўзбекистон | 18:56 / 21.08.2020
4671
2 дақиқада ўқилади

Германиялик экспертлар гуруҳи COVID-19'га қарши курашда ёрдамлашиш учун Ўзбекистонга келмоқда

Германиянинг нуфузли тиббиёт муассасаларидан бири – Роберт Кох институти бошчилигида ташкил этилган экспертлар делегацияси коронавирусга қарши курашиш учун Ўзбекистонга келмоқда.

Фото: "Дунё" ахборот агентлиги

«Дунё» агентлиги хабарига кўра, миссия Ўзбекистоннинг Германиядаги элчихонаси ташаббуси билан ташкил этилмоқда.

10 кишилик делегация «Ўзбекистон ҳаво йўллари»нинг махсус чартер рейси билан Франкфурт-Майн шаҳридан йўлга чиққан бўлиб, соат 21:00да Тошкентга қўниши кутилмоқда.

Фото: "Дунё" ахборот агентлиги

Улар бир ҳафта – 28 августгача Ўзбекистонда бўлади.

Экспертлар жамоаси – Роберт Кох институти мутахассислари, Франкфурт-Майн ва Дюссельдорф университетлари клиникаларининг малакали врачлари, шунингдек Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси вакилларидан ташкил топган.

Делегацияга Роберт Кох институти Халқаро соғлиқни сақлаш маркази директори ўринбосари – Халқаро соғлиқни сақлаш ахборот маркази раҳбари доктор Андреас Янсен бошчилик қилади.

Андреас Янсен / Фото: "Дунё" ахборот агентлиги

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Ўзбекистонга Россиядан 40 нафарга яқин мутахассислар гуруҳи коронавирусга қарши курашда ёрдам бериш учун келганди.

Мавзуга оид