Жамият | 11:20 / 21.08.2020
8873
1 дақиқада ўқилади

Навоийда ухлаб қолган ҳайдовчи йўловчининг ўлимига сабабчи бўлди

Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Фото: ИИВ

2020 йилнинг 7 август куни соат тахминан 15:30ларда Навоий вилояти Нурота тумани ҳудудидан ўтган 4R-55 автомобиль йўлининг 94-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, 1963 йилда Самарқанд вилоятида тугилган фуқаро З.Б. ўзига тегишли “Дамас” русумли автомашинани бошқариб келиб ухлаб қолиши оқибатида йўл четига чиқиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этди.

Натижада, автомашинада йўловчи сифатида кетаётган, 1975 йилда Самарқанд вилоятида туғилган йўловчи Р.Н. оғир тан жароҳати олиб, ҳаётдан кўз юмди.  

Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид