Жамият | 10:22 / 21.08.2020
14091
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбекнефтгаз»нинг ҳудудий бошқарма масъул ходимлари 297 млн сўмлик қувур ва қора металларни талон-торож қилишди 

Ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят ишлари қўзғатилди.

Иллюстратив фото

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилояти Ромитан туман бўлими томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.

Маҳкама хабарида айтилишича,  бошқармага қарашли Сув таъминоти ва канализация цехи ҳамда ҳудудий участкаларнинг товар-моддий бойликлар бўйича жавобгар шахслари Н.Б. ва Б.У. томонидан ўзининг ихтиёрида бўлган товар-моддий бойликларни сақлаш ва сарфлашда ички тартиб қоидаларига риоя қилмасдан, ишониб топширилган жами 297,8 млн сўмлик қувур ва иккиламчи қора металларни талон-торож қилганликлари аниқланган. 

Мазкур ҳолатлар юзасидан жавобгар шахс Н.Б. ва Б.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид