Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда МЧЖ омборхонасидан 57 минг долларлик трикотаж маҳсулотларини ўғирлаб кетишди
Яккасарой туманида трикотаж маҳсулотларини ўғирлаш билан боғлиқ факт бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Яккасарой тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, май ойидан июль ойигача бўлган давр мобайнида 22 ёшли Ш.О. ва 28 ёшли Б.Т. МЧЖлардан бирининг омборхонасидан 57 870 АҚШ долларига тенг трикотаж маҳсулотларини ўғирлаб кетишган.
Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур фуқаролар шу корхонанинг ишчилари бўлишган. Ўғрилик ҳақида МЧЖ раҳбарининг ўринбосари 41 ёшли Ж.С. хабар берган.
Мазкур факт асосида Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Тергов давом этмоқда.
Мавзуга оид
22:10 / 13.05.2025
Тошкентда кўп қаватли уй томига ўзбошимчалик билан ресторан қурилгани аниқланди
23:43 / 05.05.2025
Тошкентда Lacetti уриб кетган пиёда вафот этди
20:04 / 18.04.2025
Сирдарёда бир неча ўғрилик содир этган жиноий гуруҳ қўлга олинди
14:35 / 15.03.2025