Ўзбекистон | 16:10 / 22.08.2020
9199
1 дақиқада ўқилади

Алишер Шодмонов германиялик мутахассислар билан мулоқот ўтказди. Улар коронавирусга чалинган беморларни даволаш жараёнида иштирок этади

Европалик мутахассислар гуруҳи шу йилнинг 28 августига қадар юртимизда бўлиб, пойтахт, Тошкент, Самарқанд, Бухоро вилоятларидаги шифохоналарда коронавирусга чалинган беморларни даволаш жараёнларида бевосита иштирок этадилар.

Куни кеча коронавирус инфекциясига қарши курашда кўмак бериш мақсадида яна бир гуруҳ германиялик мутахассислар мамлакатга келди.

Бугун, 22 август куни, соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов нуфузли немис мутахассислари иштирокида ўзаро мулоқот ўтказди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими раҳбари Фурқат Санаев.

Мулоқотда Германиянинг Роберт Кох институти, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси ва Дюссельдорф университети ҳамда Франкфурт-Майн университети клиникаларидан келган мутахассислар билан юртимизда пандемиянинг таъсирини имкон қадар камайтириш, касаллик тарқалишининг олдини олиш ва беморларни даволашда немис мутахассислари ва маҳаллий шифокорлар ўртасида ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Европалик мутахассислар гуруҳи шу йилнинг 28 августига қадар юртимизда бўлиб, пойтахт, Тошкент, Самарқанд, Бухоро вилоятларидаги шифохоналарда коронавирусга чалинган беморларни даволаш жараёнларида бевосита иштирок этадилар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид