АҚШда инфекциялар ташувчи чивинларга қарши юз миллионлаб мутант чивинлар қўллашмоқчи
АҚШнинг Флорида штатида тропик касалликларга қарши курашиш мақсадида ирсий модификация қилинган Aedes aegypti туридаги 750 млнта чивин эркинликка чиқарилади. Бу ҳақда Foxnews телеканали хабар берди.
Маҳаллий расмий идоралар чивинларни 2021 йилдан бошлаб икки йил давомида Флорида-Кис ороли устида қўйиб юборилишига рухсат берган.
Трансген ҳашаротлар Зика вируси, денге безгаги, безгак ва сариқ иситма ташувчиси ҳисобланган Aedes aegypti туридаги чивинлар кўпайишига қарши ўзгартирилган. Чивинларнинг айнан урғочилари одамлар ва ҳайвонларни чақиб, шу йўл билан вирусларни юқтиради. Ушбу турдаги чивинларнинг эркаклари урғочиларининг кўпайишига йўл қўймайди. Гап шундаки, мутант чивинлардан урчиган урғочи чивинлар фақат урғочилардан иборат насл беради ва у личинкалиги вақтидаёқ нобуд бўлади. Шу тариқа ушбу турдаги чивинлар анча камайиши мумкин.
Флоридада 2009 ва 2010 йилларда денге безгагининг авж олиши қайд қилинган. Бироқ мутахассислар ушбу дастур инсектицидларга чидамли янги турдаги чивинлар пайдо бўлишига олиб келишидан хавотирланмоқдалар.
Мавзуга оид
09:19
Италиядаги хушманзара қишлоқ Трамп бошқарувидан норози америкаликларга 1 доллардан уй таклиф қилмоқда
23:52 / 26.11.2024
АҚШда клиник ўлимдан омон қолган эркак вақт ўтиб жиноятчига айланди
18:19 / 26.11.2024
Boeing АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларидан 2,4 млрд долларлик буюртма олди
18:06 / 26.11.2024