Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон ва Хоразмда фуқароларни 4000 долларга ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
Ҳолатлар юзасидан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Андижон вилоят бошқармалари томонидан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар бермоқда.
Тадбирда Андижон давлат университети ўқитувчиси А.Х. олий таълим муассасаларига қабул жараёнлари бошланганидан фойдаланиб, фирибгарлик йўли билан даромад орттириб қолиш мақсадида фуқаро О.А.нинг ишончига кириб, уни ушбу университетнинг Факультетлараро жисмоний маданият ва спорт йўналишига юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиши эвазига 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Худди шундай, Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда фуқаро Ш.К. фирибгарлик йўли билан даромад орттириш мақсадида фуқаролар Д.С. ва З.А.нинг ишончига кириб, уларни Урганч Давлат университетининг Жисмоний тарбия ва тасвирий санъат йўналишига ўқишга киритиб қўйиши эвазига мазкур университетнинг 3-босқич талабаси М.А. орқали 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
08:42 / 26.05.2025