Жаҳон | 16:36 / 24.08.2020
5762
2 дақиқада ўқилади

Помпео АҚШ БААга ҳарбий ёрдам бериши мумкинлигини айтди

Исроил ва БАА яқин ҳафталарда икки давлат инвестиция, туризм, авиақатновлар, хавфсизлик, телекоммуникация ва бошқа соҳаларда қатор шартномалар имзолаши кутилмоқда.

Фото: REUTERS / Petr David Josek

АҚШ Исроилнинг ҳудуддаги ҳарбий устунлигини сақлаб қолган ҳолда БААга ҳарбий ёрдам бериш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майк Помпео Қуддусда Исроил бош вазири билан ўтказилган музокаралардан сўнг маълум қилди.

 "Биз Амирликларга Эрондан ҳимояланиш учун ҳарбий ёрдам тақдим этиш имкониятини ўрганмоқдамиз, аммо буни Исроилнинг минтақадаги сифатли устунлигини сақлаб қолган ҳолда амалга оширмоқчимиз", - деди у.

 Майк Помпео Қуддусда Исроил мудофаа вазири Бени Ганц ва ташқи ишлар вазири Габи Ашкенази билан ҳам учрашиши режалаштирилган. Шундан сўнг Помпео Судан, Баҳрайн ва БААга боради.

 Исроил ва БАА муносабатларни тўлиқ тиклашга келишиб олган. Яқин ҳафталарда икки давлат инвестиция, туризм, авиақатновлар, хавфсизлик, телекоммуникация ва бошқа соҳаларда қатор шартномалар имзолаши кутилмоқда.

 Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трампнинг куёви ва катта маслаҳатчиси Жаред Кушнер сентябрда араб мамлакатларини Исроил билан муносабатларни яхшилашга кўндириш мақсадида Яқин Шарқ бўйлаб сафарга чиқиши хабар қилинганди.

Мавзуга оид