Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яккасарой туманидаги қатор манзилларга ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади
Бу Тошкент шаҳрида 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш дастурига мувофиқ амалга оширилади.
Жорий йилнинг 25 август куни соат 22:00дан 26 август 18:00га қадар Яккасарой тумани Чўпон ота кўчасидан ўтувчи ичимлик суви тармоғида профилактик таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, бу Тошкент шаҳрида 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш дастурига мувофиқ бажарилади.
Шу муносабат билан қатор манзилларга ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Улар:
- Яккасарой кўчаси;
- Суқрот кўчаси;
- Ҳилолий 3-тор кўчаси;
- Ш.Руставели кўчаси;
- Насафий кўчаси;
- Чўпон ота кўчаси.
Сув таъминотидан узилган ҳудуд аҳолиси ичимлик суви етказиб берилиши бўйича қуйидаги рақамларга мурожаат қилишлари мумкин: 71 255-05-50, 71 255-26-76
Келтирилган ноқулайлик учун узр сўралган.
Мавзуга оид
22:10 / 13.05.2025
Тошкентда кўп қаватли уй томига ўзбошимчалик билан ресторан қурилгани аниқланди
20:43 / 11.05.2025
Олимлар Марс қаърида улкан кўл борлигини аниқлади
23:43 / 05.05.2025
Тошкентда Lacetti уриб кетган пиёда вафот этди
12:15 / 28.04.2025