Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яшнобод тумани ҳокими ишдан олинди
Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани ҳокими Ҳожиакбар Тиллашайхов лавозимини тарк этди. Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Фурқат Маҳмудхўжаев Kun.uz мухбирига бу маълумотни тасдиқлади.
Ҳожиакбар Тиллашайхов 2018 йил июлдан буён ушбу лавозимида ишлаб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, август ойи бошида Сергели тумани ҳокими Бахтиёр Шамуратов лавозимидан озод этилгани хабар қилинганди. Кейинроқ Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев шаҳардаги 5та туман ҳокимига, шу жумладан Ҳожиакбар Тиллашайховга «пандемия даврида аҳоли томонидан кўплаб эътирозлар билдираётгани ҳамда белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлашда сусткашликка йўл қўйгани» учун «ҳайфсан» берганди.
Тез орада Яшнобод ва Сергели туманларига янги раҳбарлар тайинланиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
14:48 / 06.05.2025
Тошкентда Damas ва Cobalt ёниб кетди
15:45 / 18.03.2025
Тошкентда номаълум шахс 12 ёшли қизга ҳамла қилди. У руҳий хаста экани маълум бўлди
17:27 / 27.02.2025
Салла деса каллани... Яшнобод ҳокимлиги фуқаронинг қонуний уйини бузиб ташлади
15:00 / 12.01.2025