«Дарслар 30 дақиқага туширилиши ҳам мумкин» – мактабларда амал қилиниши шарт бўлган меъёрлар маълум қилинди
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директор ўринбосари Баҳром Алматов 14 сентябрда очилиши кутилаётган мактаблар қандай санитария нормаларига амал қилиши шартлиги маълум қилди.
Унга кўра, Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда мактаблар амал қилиши шарт бўлган санитария-гигиена меъёрларини ишлаб чиқилган. Мазкур ҳужжат ҳозирда Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланиш жараёнида.
«Ҳужжатда мактаблар ўз фаолиятини қандай нормалар асосида ташкил этиши батафсил баён этилган.
Мактабларда таъмирлаш, тозалаш ишлари ўтказилгандан сўнг уларда дезинфекция қилиш, синфхонасини шамоллатиш учун имконият яратилиши лозим. Мактабга кириш жойи, синфхоналар қўлни зарарсизлантириш учун мўлжалланган санитайзерлар билан таъминланиши керак.
Профилактика чораларини амалга ошириш учун хўжалик ҳисобидаги дезинфекция станцияларини жалб қилиб, улар билан шартномалар расмийлаштирилади.
Ўқитувчиларни, мактаб ходимларини касаллик, унинг тарқалиш йўллари ҳақида маълумотга эга бўлиш учун махсус тайёргарликдан ўтказилиши лозим.
Мактабда барча тиббий ниқобда бўлиши, ниқобни қўллаш муддати 3 соатдан ошмаслиги керак. Ўқитувчилар ниқобдан фойдаланиш бўйича кўникмага эга бўлиши ва ўқувчиларда буни назоратга олиши даркор», деди Алматов АОКАдаги матбуот анжуманида.
Маълум қилинишича, ҳар бир дарс давомийлигини 30 дақиқагача қисқартириш масаласи кўриб чиқилмоқда.
«Машғулотлар давомийлигини 30 дақиқагача қисқартириш тавсия қилинмоқда. Дарслар 8:00дан бошланиб, соат 15:30гача давом этиши, дарсларни 2-3 сменада ташкил қилиш масаласи кўриб чиқиляпти.
Дарслар «Битта ўқитувчи – битта синф» тамойили асосида ўтилади. Яъни барча машғулотлар синф раҳбарлари томонидан ўтилади. Танаффуслар вақтида бир синф ўқувчиларининг бошқа синфдагилар билан аралашиб кетмаслигини имкон қадар таъминлашга ҳаракат қилинади. Бунинг учун ўқитувчиларга ҳам, ўқувчиларнинг ота-оналарига ҳам тушунтириш ишлари олиб борилади», дея таъкидлади Баҳром Алматов.
Унинг қайд этишича, мактаб фаолияти давомида ҳар қандай кўринишдаги оммавий тадбирларни ўтказиш тақиқланади.
«Мактабда оммавий тадбирлар – мусобақа, концерт, йиғилишлар ўтказиш мутлақо мумкин эмас. Ошхона, буфетлар ишламайди. Аҳоли, тадбиркорлар томонидан мактабга турли егулик маҳсулотлари олиб келишга йўл қўйилмайди. Умуман олганда ҳам мактабга бегоналарнинг келиши, болалар билан мулоқотда бўлишининг олди олинади», дея СЭОА вакилининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
13:56 / 22.11.2024
Ўзбекистонда ҳар етти ўқувчидан камида биттаси мактабда ўзини хавфсиз ҳис қилмайди, нега?
14:33 / 21.11.2024
Нега ўзбек ота-оналари боласини рус синфларига беради?
20:51 / 18.11.2024
“Қуроллар қанчалик замонавий бўлмасин, миллий ғурурсиз иш битмайди” — мактабларга ҳарбий дарслар нега керак?
16:44 / 11.11.2024