Ўзбекистон | 23:19 / 25.08.2020
15966
1 дақиқада ўқилади

Мактаб ўқитувчиларидан коронавирусга тест олиш режалаштирилмоқда

Мактаблар очилишидан олдин ўқитувчилардан коронавирусга тест олинади, деб маълум қилди халқ таълими вазири Шерзод Шерматов.

«Республика махсус комиссияси томонидан Санитария-эпидемиология хизматига ўқитувчилардан коронавирусга тест олиш бўйича топшириқ берилган. Унга кўра, ўқитувчиларнинг ҳаммасидан дарс бошланишидан олдин ва маълум интервалда коронавирусга тест олиб туриш масаласи кўрилмоқда», – деди у.

Вазирнинг қайд этишича, бу ерда инобатга олиш керак бўлган жиҳатлар бор: ўқитувчилар ярим миллионга яқинни ташкил қилади, кунлик тест топшириш имконияти эса чекланган.

«Шунинг учун бу механизм устида иш олиб борган ҳолда вазифа амалга оширилиши керак», – деди Шерзод Шерматов.

Мавзуга оид