Қозоғистондаги жамоатчилик фонди Ўзбекистон халқига 20 дона кислород концентратори совға қилди
Қозоғистондаги «Шуғила» жамоатчилик фонди томонидан Ўзбекистон халқига 20 дона кислород концентратори совға қилинди.
Kun.uz мухбири хабарига кўра, коронавирусдан даволанишда қўл келадиган ушбу аппаратлар Ўзбекистоннинг Олмаота шаҳридаги бош консулхонасига топширилган.
Қозоғистондаги «Шуғила» жамоатчилик фондининг фаолияти хайрия ва ижтимоий муҳим лойиҳаларга қаратилган. Фондга 2007 йилда асос солинган ва узоқ йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Фонд асосан хайрия, тиббиёт ва ижтимоий йўналишларда лойиҳаларни амалга оширади.
Фонд 4000 дона кислород концентратори харид қилиб, 22 июлдан бошлаб Хитойнинг Гуангжоу шаҳридан Олмаотага барчасини пайдар-пай келтирган.
Бу аппаратлар турли тадбиркорлар ва компаниялар, шунингдек Қозоғистоннинг турли бурчакларида яшаётган оддий одамлар, хориждаги қозоғистонликларнинг (жумладан, талабалар) фаол иштироки туфайли фонд томонидан тўпланган маблағ эвазига харид қилинган. ХХРдан юкларни олиб келишда транспорт харажатларини молиялаштиришда ҳукумат ҳам ёрдам берган. Шартнома имзолаш, юкни жўнатиш, аппаратни ишлаб чиқарувчи завод билан ишлашда Қозоғистон тадбиркорлар ассоциацияси — «КАЗКА»нинг ёрдами ҳам беқиёс бўлган.
Коронавирус пандемиясини биргаликда енгиб ўтиш, шунингдек яхши қўшничилик ва биродарлик муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадида фонд раҳбарияти томонидан Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон халқларига 20 донадан кислород концентраторлари ёрдам тариқасида берилишига қарор қилинган. «Domino Trade» МЧЖ, «Vipharm» МЧЖ ва «Bauten» МЧЖ бу борада ҳомийлик ёрдами кўрсатишган.
Мавзуга оид
16:31
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида биринчи темирйўл саёҳат дастури бошланади
15:25
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024