Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия АҚШ ва Евроиттифоқни Беларуснинг ишларига аралашишдан огоҳлантирди
Россия ТИВ сайтида қайд этилишича, Москва Минскка нисбатан санкциявий ва сиёсий босим ўтказишга уринишларга қарши чиқади.
Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Беларуснинг ички ишларига аралашишга йўл қўйиб бўлмаслигини айтди.
У АҚШ давлат котибининг биринчи ўринбосари Стивен Биган билан учрашувда хорижий кучлар Минскдаги вазиятни кескинлаштиришга уринаётганига эътибор қаратди.
"АҚШ ва Евроиттифоқ етакчиларини Польша, Литвадаги доиралар Беларусдаги вазият изига тушаётганидан норози эканлиги ва куч ишлатиш тузилмаларининг ҳаракатини келтириб чиқариш учун иғвогарлик қилишга уринаётганига эътибор қаратишга чақирамиз", — деди у.
Лавров бундай ҳаракатларни жуда хавфли деб атади. Россия ТИВ сайтида қайд этилишича, Москва Минскка нисбатан санкциявий ва сиёсий босим ўтказишга уринишларга қарши чиқади.
"Россия АҚШ ва ЕИни Беларуснинг ички ишларига ҳар қандай шаклдаги аралашувлардан огоҳлантиради", — дейилади ТИВ хабарида.
АҚШ давлат котибининг биринчи ўринбосари 24 август куни Россияга ташриф буюрди. Биган ва Лавров ўртасидаги учрашув бир ярим соатдан ортиқроқ давом этган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025