Сурхондарёда коврак йиғувчи МЧЖ ишчилари 15 киши томонидан калтакланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.
2020 йилнинг 8 август куни соат 10:00да Сурхондарё вилояти Қумқўрғон тумани “Саховат” маҳалласидаги тоғли ҳудудда коврак ширасини йиғиш билан шуғулланувчи МЧЖ ишчилари 32 ёшли А.Б., 39 ёшли З.М. ва А.Ж. ишлаётган бўлган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, шу вақтда 40 ёшли Б.Ч. ва 41 ёшли Х.Ч. тахминан 15 нафар нотаниш фуқаролар билан биргаликда келиб, қўлида бўлган таёқ билан М.Б., А.Ж. ва А.Б. танасининг турли жойларига уриб, уларга турли кўринишдаги тан жароҳати етказиб, “бу ерда ишламайсанлар, тоққа қайтиб чиқсанг ўлигинг тушади”, деб қўрқитган.
Қайд этилишича, улар МЧЖга тегишли жами 20 дона елим идишдаги қиймати 168 млн. сўм бўлган 105 кг. коврак шираси ва нархи 1.100.000 сўм бўлган 20 кг. қовурилиб елим идишга солиб қўйилган қўй гўштини ҳамда 2 дона афғон пичоғи, икки дона 100 литр ҳажмли елим идишлари ва А.Б.га тегишли нархи 1.000.000 сўмлик “Samsung J-5” русумли телефон аппаратини тортиб олиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.
Ҳодиса содир бўлган жойидан бир дона синган ҳолдаги таёқ бўлаги ва бир дона бутун ҳолдаги чўпон таёғи ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қумқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:44 / 08.09.2024
«Талончилик билан айнан ҳарбийлар шуғулланаётганидан хабарингиз йўқми?» Курскликлар нега ўз уйларини тарк этишдан қўрқмоқда
11:13 / 05.06.2024
Жиззахда талончилик қилган жиноий гуруҳ ушланди
09:00 / 22.03.2024
Сурхондарё вилоятида сел-сув тошқини содир бўлди
14:22 / 08.01.2024