Жамият | 22:41 / 25.08.2020
5155
1 дақиқада ўқилади

«Татаристон киноси кунлари»да «Сумбул» фильмининг тақдимоти бўлиб ўтди

Татаристон пойтахти Қозон шаҳрида “Татаристон киноси кунлари”га старт берилди. Унинг очилиш маросимида ўзбек-татар киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Сумбул” бадиий фильмининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Татаристондаги бош консуллиги Kun.uz’га маълум қилди. 

Тақдимот маросимида сўзга чиққан Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги бош консули Фариддин Насриев Ўзбекистон ва Россия, хусусан, Татаристон ўртасидаги маданий алоқалар ривожланиб бораётганини қайд этди. У бундай алоқалар икки давлат халқлари ўртасидаги муносабатларни янги босқичга кўтаришини таъкидлади. 

“Сумбул” бадиий фильми ўзбекистонлик кинорежиссёр Рашид Маликов ҳамда унинг татаристонлик ҳамкасби Рамил Фазлиев томонидан суратга олинган бўлиб, фильмни суратга олиш жараёнлари Ўзбекистоннинг Бухоро шаҳрида ҳамда Татаристонда бўлиб ўтди.

Зифа Қодированинг «Сагынырсың — мин булмам» (Соғинганингда мени тополмайсан) асари асосида суратга олинган кинокартинага ўзбекистонлик Улуғбек Абдуллаев продюсерлик қилган.

Мавзуга оид