Фан-техника | 11:00 / 26.08.2020
14565
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Бу йил ҳар доимгидек бўлмади…

Фото: Mediapark

Сўнгги 6 ой мобайнида кузатилаётган воқеа-ҳодисалар ҳар биримизнинг ҳаётимизда из қолдирмади дея олмаймиз. Янги воқеликлар инсонлар турмушига ҳам салбий, ҳам ижобий таъсир кўрсатди. Бизнинг янги вазиятга мослашишимизга, аввал нотаниш бўлган кўникмаларни ўзлаштиришимизга, асосийси, интернет билан дўстлашишимизга тўғри келди. 

Аммо бир нарса ўзгаришсиз қолди: 

Йирик маиший техникани харид қилганда уни етказиб бериш ва ўрнатиш ишларини қандай ҳал қилиш мумкин?!

Йирик маиший техникани ўзингиз кўтариб, олиб келиб ўрнатадиган бўлсангиз, яхшигина ташвиш бўлади. Натижада харидор нафақат бошоғриғини орттириб олади, балки белини ҳам шикастлаши мумкин. Техникани ўрнатиш вақтида «ортиқча» деталларнинг пайдо бўлиши ҳам учраб турадиган ҳол. Эҳтимол, «Қизиқ, буниси қаерга қўйилар экан-а?», «Балки, бу умуман, кераксиздир?!» - каби гапларни кўп эшитгандирсиз?!. Таниш ҳолат, шундай эмасми? 

Техник мураккаб ускунани йиғганда, у узоқ вақт хизмат қилиши учун алгоритмга риоя қилиш жуда муҳим. Ахир барча харидорлар эътибор қаратадиган биринчи жиҳат бу сифат ва шунга яраша техниканинг узоқ вақт хизмат қилишидир. Аммо биргина нотўғри ўрнатилган детал техниканинг бутун бир механизмига зиён етказиши мумкин. Қолаверса, ёқимсиз ва кутилмаган вазиятларга йўл қўймаслик мақсадида ўз техникангизни устасига ишонганингиз маъқул, албатта!

MEDIAPARK узоқ кутилган «Беташвиш харидлар» акциясини эълон қилмоқда. У ортиқча оворагарчиликларсиз харидлардан баҳра олиш имконини беради. Фақатгина 25 августдан 1 октябргача MEDIAPARK’нинг исталган шохобчасидан йирик маиший техника харид қилиб, харидингизни етказиб бериш, ўрнатиш борасида ташвишланмасангиз ҳам бўлади, чунки бу хизматлар МУТЛАҚО БЕПУЛ тақдим этилади. Ширинсухан ва малакали мутахассислар техникани тўғри ўрнатиш борасида қайғуриб, уни фойдаланиш борасида йўриқномалар билан таништиради. 

Акция қуйидаги маҳсулотлар гуруҳларига амал қилади: совитгичлар, газ ва электр плиталар, кондиционерлар, кир ювиш машиналари, музлатгичлар, телевизорлар, ўрнатилувчи духовка шкафлари.

MEDIAPARK’дан сертификатланган техникаларни харид қилинг ва уни ўрнатишни рўйхатдан ўтган сервис марказига ишонинг ва харидингиздан баҳра олинг.

Акция mediapark.uz интернет-дўкони ва MEDIAPARK дўконлар тармоғи орқали харид қилишда амал қилади.

MEDIAPARK сиз ҳақингизда қайғуради!

Реклама ҳуқуқи асосида

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид