Қуёш батареяларида ишловчи самолётдан дунёда биринчи марта парашютда сакралди
Швейцариялик парашютчи Рафаэль Домьян дунёда биринчи бўлиб қуёш батареяларида ишловчи самолётдан парашютда сакради. Бу ҳақда Swissinfo.ch нашри хабар берди.
Самолёт бортида шунингдек учувчи Мигель Итурменди ҳам бўлган. Самолёт Швейцариянинг ғарбида жойлашган Пайерн шаҳридаги аэродромдан ҳавога кўтарилиб, 1538 метр баландликка чиққан ва 100 км/соат тезликка эришган.
Домьян самолётдан сакрагач, парашютни белгиланган вақтда очишга ва Пайерндаги аэродромга қайтишга улгурган. Сакраш вақтида унинг тезлиги 150 км/соатгача етган.
Аэродромда Домьянни учувчи Бертран Пиккар кутиб олган. Пиккар 2016 йилда қуёш батареяларида ишловчи самолётда дунё атрофида саёҳатни амалга оширган.
“Самолёт қуёш батареяларидан олинувчи энергия ёрдамида ҳавога кўтарилди. Биз бу самолётдан биринчи марта парашютда сакрадик. Фикримча, ушбу уринишимиз парашют спорти келажагини ўзгартириб юборади”, деб айтган Домьян.
8,5 метр узунликка эга, қанотлари қулочи 24,8 метрга етувчи самолётнинг оғирлиги 450 кгни, қуёш батареялари эгаллайдиган майдон 22 квадрат метрни ташкил қилади.
SolarStratos лойиҳаси 2014 йилда қуёш панелларидан ишловчи самолётларда тижорий парвозларни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган. Лойиҳа жамоаси 2022 йилда самолётни 25 минг метр баландликка кўтариб, стратосферага чиқаришни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Мавзуга оид
14:01 / 15.11.2024
Лавров самолётига хорижда ёнилғи қуйишдан бош тортишаётганидан шикоят қилди
21:10 / 10.11.2024
Тошкентдан Жиддага учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди
12:02 / 02.11.2024
Мюнхендан Шанхайга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди
11:56 / 02.11.2024